Биз ҳақимизда

"Yangi texnologiyalar"
илмий-ахборот маркази

«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази давлат унитар корхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги 14 сентябрдаги 359-сон Қарори асосида солиқ органлари фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа давлат органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан боғлаш ишларини амалга ошириш учун ташкил этилган.

"Янги технологиялар" давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази саналади.

Бугунги кунда
"Yangi texnologiyalar" бу:

Дастурчи ҳамда интегратор
Солиқ ва молиявий ҳисоботларни солиқ тўловчилардан электрон тарзда қабул қилиш ва қайта ишлаш тизимининг дастурчиси ҳамда интегратори.
ЭРИ рўйхатдан ўтказиш маркази
"Янги технологиялар" давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази саналади.
Роуминг оператор
Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган роуминг оператори
Фискал маълумотлар оператори
онлайн режимда қабул қилинган фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш, криптографикҳимоя қилиш ва сақлаш ишларини бажарувчи фискал маълумотлар оператори.