Дастурий таъминотни
ишлаб чиқиш
Ҳар қандай даражадаги ва ҳар қандай мураккабликдаги ахборот веб-порталларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази давлат унитар корхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги 14 сентябрдаги 359-сон Қарори асосида солиқ органлари фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа давлат органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан боғлаш ишларини амалга ошириш учун ташкил этилган.
"Янги технологиялар" давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази саналади.