Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Солиқ қўмитасининг “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази жамоаси Сиз Азиз ватандошларимизни, яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклайди.


Мухтарам Президентимизнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир.

Бутун Мамлакатимиз бўйлаб ушбу улуғ айёмни муносиб кутиб олиб, юқори савияда ўтказиш, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик ғоялари ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлаб, улуғлаш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Халқимизнинг бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлари ва муқаддас эътиқодини мустаҳкамлашда Қурбон ҳайитининг аҳамияти беқиёсдир. 

Бу қутлуғ кунларда сизларга тан-сиҳатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака тилаймиз.