9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин.

“Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази жамоаси Сиз азиз ватандошларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Сиз, азизларга ва сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизга ўзимизнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. 

Шу улуғ кунда Иккинчи жаҳон урушининг аёвсиз майдонларида жанг қилиб, оғир машаққатларни бошдан кечирган қаҳрамонларимизнинг тарихий жасоратини юксак қадрлаймиз. Уларнинг шарофати билан эришилган осойишта ва фаровон ҳаётимиз учун ҳамиша шукрона билдирамиз.

Жанг майдонларидан омон қайтиб, мамлакатимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган, бугунги кунда эзгу дуолари билан ҳаётимизнинг файзу фариштаси бўлиб келаётган қадрли уруш ва меҳнат фахрийларига чексиз ташаккуримизни изҳор этамиз.

Айни вақтда мустақиллик йилларида Ватанимиз озодлиги, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилиш ҳамда ўз хизмат бурчини адо этиш йўлида ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимиз хотирасини миннатдорлик билан эсга оламиз.

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Сиз, азизларни бугунги улуғ айём билан яна бир бор табриклаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин!